"Барселона"нинг собиқ футболчиси Жерар Пике футбол учун инқилобий ечим таклиф қилмоқда.
Пикенинг фикрича, футболда ўйиннинг дуранг билан тугаши эҳтимолини бекор қилиш керак.
"Биз дуранг натижасини бекор қилишимиз мумкин, нега? Баскетболда дуранг қайд этилмайди. Ўйин дуранг билан тугагач, "Ким ғалаба қозонди?" деган фикр пайдо бўлади. Футбол ўзгаришдан қўрқади", - деди Пике The Times билан суҳбатда.
Пике кўп йиллар давомида ўйнаган "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Бугун Хави шогирдлари Ла Лига доирасида сафарда "Атлетико Мадрид"га қарши ўйин ўтказади.