Каталониянинг "Барселона" клуби ҳали ҳам жамоа бош мураббийи Хави Эрнандеснинг мавсум охирида кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартиришидан умидини йўқотмаяпти. Sport.es хабарига кўра, клуб янги мураббий тайинлаш жараёнини ҳозирча ортга қолдирган.
Қайд этилишича, “Барселона” мавсум охиригача кутади, шундан сўнг янги мураббий борасида бир қарорга келади. Кўп нарса жамоанинг Чемпионлар лигасида қандай ўйнашига боғлиқ.
Агар Хави раҳбариятни ҳайратда қолдира олса, клуб мураббийни олиб қолиш учун ҳамма нарсани қилади. Аввалроқ, Хави ўз қарорини ўзгартирмоқчи эмаслигини ва мавсум охирида "Барселона"ни албатта тарк этишини маълум қилганди.