Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Дани Алвес судга мурожаат қилди. Собиқ футболчи вақтинчалик қамоқдан чиқмоқчи.
“Мен қочмоқчи эмасман. Мен адолатга ишонаман", - дейди Алвес.
Дани бир қизни зўрлаш иши бўйича айбдор деб топилган эди. Суд уни 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бразилиялик футбол афсонаси томони бу ҳукм устидан шикоят қилишга уринмоқда.