"Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Конор Брэдли жамоасидаги ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Мерсисайдликлар тарбияланувчиси жорий мавсумда Англия премьер-лигасида Юрген Клопп жамоасида дебют қилди ва Трент Александр-Арнолд йўқлиги сабабли ҳозирда асосий қанот ҳимоячиси ҳисобланади.
“Ливерпул” футболкасини кийганимда ҳамон ҳаяжонга тушаман. Илгари мен мухлис сифатида шундай қилганман, энди эса жамоанинг футболчисиман.
Бу ўзгача туйғу”, - дея Брэдлининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.