Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Станислав Лоботканинг манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Испаниянинг "Барселона" клуби футболчига қизиқиши ҳақида гапирди.
“Биз Деку билан шартнома имзолаш ҳақида аллақачон гаплашганмиз. "Барселона" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи, лекин биринчи навбатда бунга вақт бор", - дейди агенти.
29 ёшли Лоботка 2020 йилнинг январида Вигонинг "Сельта" клубидан "Наполи"га ўтган эди.
Жорий мавсумда Лоботка “Наполи” сафида барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.