Италиянинг "Наполи" клуби сафида бир ҳафта шуғулланган Забиҳилло Ўринбоев билан "Фиорентина" ва "Рома" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида www.calcionapoli24.it сайти хабар тарқатди.
"Ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар бир ҳафта давомида "кўклар" сафида шуғулланди. 1995 йилда туғилган футболчи ўз терма жамоаси сафида Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. www.calcionapoli24.it сайтининг аниқлашича, ҳужумчи Италиянинг "Фиорентина" ва "Рома" клублари назарига ҳам тушган. Забиҳилло бугун "Наполи" ёшларининг "Виченца"га қарши ўйинини стадионда кузатган. Шундан сўнг Ўринбоев ўз агенти билан Неаполни тарк этиб, Рим томон учган ва у ердан Ўзбекистонга қайтиб кетади", дея ёзади сайт ходимлари.
Қуйидаги Забиҳилло Ўринбоев иштирокидаги ўйинлардан олинган видеолавҳаларни кўришингиз мумкин.