Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Устоз-шогирднинг «Олд Траффорд»га ҳурмати

Баҳо:
+6 | -

2012/2013-йилги мавсумининг Европа чемпионлар лигаси 1/8-финалида Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида маҳаллий «Манчестер Юнайтед» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтганлигидан хабарингиз бор, албатта. Бу ўйин ҳақида керагидан ортиқ хабарлар ёзилгани бор гап. Мен ўйин тафсилоти ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эмасман, шундоғам ўйинни кўрган мухлислар ўртасида кўп баҳс-мунозаралар бўлиб ўтганидан хабарим бор. Лекин ўша ўйинда мени ҳайрон қолдирган икки инсон шу мақолани ёзишимга туртки бўлди. Нима экан дейсизми, бўлмаса эшитинг.

Биринчиси, «Реал» жамоаси гарчи меҳмонда кичик ҳисобда ғалабага эришиб, икки ўйин натижасига кўра чемпионлар лигасининг кейинги босқичига чиққан бўлсада, бу ғалабани оддий қабул қилиб олган «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўйин давомида ва ўиндан сўнг «Манчестер Юнайтед» жамоасининг кўп йиллик устози Сэр Алекс Фергюссон билан яхши муносабатда бўлганлигидир. Ҳар доим ғалабадан кейин ўзининг «характери»ни намойиш этадиган Моуриньо, шу куни ўзини жуда босиқ тутди.

Иккинчиси, бу Криштану Роналдунинг ўзи истаб-истамай урган голи. У урган голини атайин югуриб ёки сакраб нишонламади, аксинча икки қўлини баланд кўтариб «мени кечиринглар, эски қадрдонларим» дегандек «Олд Траффорд»га йиғилган мухлислар ҳурмати учун шундай йул тутди. Шундай йул тутмасдан ҳам илож йуқ эди дейишга шошилманг. Ўйинни тўлиқ томоша қилганлар сезган бўлса керак, Роналду ўйиннинг бошидан  то охиригача,ўша урилган голни ҳисобга олмаганда,гол уришга ўзига қулай вазиятлар бўлса-да тўпни ё шерикларига ошираверди, ё тўпни ўзида кўп сақлаб, эски қадрдон жамоаси дарвозаси томон зарба беришни истамади. Бунга исбот тариқасида ўйин давомида ўзининг «бир тепар» услубида голлар киритадиган Роналду нимагадир шу услубни қулламади. Балким шу куни у гол уришни ўзи истамай жамодашларининг гол уришини хоҳлагандир, ким билади дейсиз. Бироқ ўз жамоаси билан ғалаба қозонишни ўйиндан кейинги берган интервьюсида айтгани бор гап.

Хўш,бу билан нима демоқчиман, Моуриньо ҳам, Роналду ҳам «Олд Траффорд» стадионига йиғилган мухлислар ҳурмати шу йўлни танглагани мени ҳайрон қолдирди. Баъзи бир мураббий ва футболчилар ўрнак олса арзийдиган воқеа гувоҳи бўлдим.

Мен фақат уша куннинг воқеасида икки инсоннинг кўрсатган инсонийлик фазилатларига тўхталиб ўтдим, холос.

BARSАREAL никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:49, 10.03.2013.
Ўқилди: 8329 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.