Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Манчестер Юнайтед" эгалари Эрик тен Хаг ўрнига 9 та номзодга эга. Номзодлар ичида учта АПЛ мураббийи бор

Баҳо:
+ | -

"МЮ" эгаси Сер Жим Рэтклифф тен Хаг ўрнига Гарет Саутгейтни олиб келмоқчи эди. Аммо Англия термаси устози бу ишга қизиқмаётганини омма олдида эълон қилди. Шунга қарамай, "қизил иблислар" раҳбариятида бошқа номзодлар бисёр. Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" нақ 9 та мураббий номини кўриб чиқмоқда. Рўйхат билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

"ESPN" нашри берган маълумотда айтилишча, рўйхат аввалида "Брайтон" ва "Челси"нинг собиқ менежери Грем Поттер келтирилган. Поттернинг "Брайтон"даги ўринбосари Роберто Де Зерби ҳам радарда турибди. Шунингдек, "Брентфорд" устози Томас Франк номи ҳам қайд этиб ўтилган.
"Бавария"ни мавсум охирида тарк этиши кутилаётган Томас Тухель АПЛга қайтиши мумкин. Қолаверса, Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагельсманн ҳам рўйхатда бор.
"Реал"да ишлаб кетган Юлен Лопетеги ҳамда Зайниддин Зидан варианти "МЮ" раҳбариятининг олдида турибди. "Спортинг" мураббийи Рубен Аморим номи ҳам йўқ эмас.

"ESPN" нашрининг таъкидлашича, "МЮ" ўзининг "тажовузкор ишга олиш сиёсати"ни давом эттирса, "Тоттенхэм" Анже Постекоглудан айрилиб қолиши мумкин. Бу эҳтимол ҳақиқатга яқин. Негаки, "қизил иблислар" акциядори Рэтклифф яқиндагина "Манчестер Сити"дан Омар Беррадани олиб келиб, уни клуб ижрочи директори лавозимига тайинлади. Шунингдек, тез орада "Ньюкасл" вакили Ден Эшвурт "МЮ"га спорт директори сифатида олиб келиниши айтилмоқда.

"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни рад этган Гарет Саутгейт бу ҳақида шундай деган эди: "Менинг қарашларимга кўра, бу ерда иккита вариант бор. Биринчиси мен Англияни бошқаришни давом эттириб, жамоани Европа чемпиони қилишга ҳаракат қиламан. Иккинчидан эса "МЮ"нинг мураббийи бор. Унинг олдида бундай фикрлар айтиш, ҳурматсизлик саналади. Қолаверса, мен лига менежерлари иттифоқининг президентиман. Шундай экан, мен Англияни бошқармасамда, ўзимни ишим ўзимга етарли бўлади".
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" навбатдаги турни "Брентфорд" билан меҳмонда ўтказади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:52, 24.03.2024.
Ўқилди: 3445 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [3020]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик