"Спартак" собиқ президенти Леонид Федуннинг собиқ маслаҳатчиси Франко Камоцци грузиялик ҳужумчи Хвича Кварацхелиянинг терма жамоасига таъсири ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 март куни Грузия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқи учун муҳим ўйинда Греция терма жамоаси билан учрашади.
"Хвича – топ футболчи, Италия чемпиони. У Грузия терма жамоасини Евро-2024 га олиб чиқишга қодир, бироқ бунинг учун у энг яхши ўйинини ўтказиши керак", - дея Камоццининг сўзларини келтиради РБ Спорт.