"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Бразилия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида дубл қайд этди. 27 ёшли футболчи 12 ва 87-дақиқаларда пенальтиларни голга айлантирди.
Opta хабарига кўра, бу 2006 йилдан буён иккинчи марта бир ўйинда испаниялик футболчининг иккита пенальти тепишидир.
Илгари фақат Серхио Рамос бундай иш қилган. У 2017 йилнинг ноябрь ойида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иккита пенальтини муваффақиятли бажарган. Этиборлиси, ўша учрашув ҳам 3:3 ҳисобида якунланган.