Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумчиси Виктор Бонифасе ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, 23 ёшли нигериялик футболчининг хизматларига Англия Премьер-лигасининг учта клуби қизиқиш билдирмоқда: “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Челси”. Шунингдек, Италиянинг “Наполи” клуби ҳам Викторга бефарқ эмас.
Олдинроқ немис жамоаси ўз тўпурарини 55 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.