Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ансу Фати келаси мавсумни Англия Премьер-лигасида ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ёш испаниялик жорий мавсумни "Брайтон"да ижара асосида ўтказмоқда. Sport нашри хабарига кўра, Фати яна бир мавсум "Брайтон"да қолиши эҳтимоли юқори. Айниқса, Роберто де Зерби "чайқалар" бош мураббийи сифатида қолса, бундай натижага эришиш имконияти ортади.
Хабар қилинишича, "Брайтон" бош мураббийи Фатига ишонади ва у футболчини кейинги босқичга олиб чиқишига ишонади.
Жорий мавсумда Ансу Англия чемпионатида 15 та учрашувда 2 та гол урди.