"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жоржиньо мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкин.
Италиялик футболчи "канонирлар" билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор, бироқ ҳалигача ўз клубидан аниқ таклиф олмаган. Sport хабарига кўра, 32 ёшли футболчи "Арсенал" у билан янги шартнома бўйича музокара бошлашини кутишдан чарчаган. "Барселона" ярим ҳимоячига даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда, агар у лондонликлар билан келишувга эриша олмаса, футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини жиддий кўриб чиқишга тайёр.
Жоржиньо ўтган йилнинг январь ойидан бери "Арсенал"да тўп тепмоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи Микель Артета жамоасида 28 та ўйин ўтказиб, биттадан гол урган ва ҳар бирида бир мартадан голли узатма берган.