Сэм Айлинг мавсум охирида «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.
20 ёшли вингерга А Серия ва Премьер-лига клубларидан жиддий қизиқиш бор, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Англиялик футболчининг шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, аммо ҳозирда "Ювентус" билан фаол музокаралар олиб борилмаяпти.
Айлинг А Серияда 17 та ўйинда 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.