"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Германия чемпионатининг навбатдаги турида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйнашни жуда истамоқда. Ўйин шанба куни бўлиб ўтади.
Kicker маълумотларига кўра, Кейн кечадан бери "Бавария" жамоаси машғулотларида қатнашмоқда, бироқ тиббиёт ходимлари 30 ёшли англияликни майдонга тушириш борасида якуний қарорга келмаган.
Кейн Англия терма жамоасининг Бразилия ва Бельгияга қарши сўнгги икки ўртоқлик ўйинида кичик жароҳати сабаб иштирок эта олмади.