"Арсенал" ёзда ҳужумчи сотиб олмоқчи.
Football.London хабарига кўра, "Арсенал" ёзда марказий ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи ва 10 нафар номзодни баҳоламоқда. Жорий мавсумда Габриэль Жезуснинг жароҳати туфайли ярим ҳимоячи Кай Хавертц тез-тез бу позицияда ўйнашга мажбур бўлмоқда
Daily Mirror нашрининг қўшимча қилишича, "канонирлар" спорт директори Эду жамоани кучайтира оладиган 10 нафар ҳужумчи рўйхатини тузган. Улар орасида:
Виктор Осимхен, 25 ёш, “Наполи”;
Айван Тони, 28 ёш, "Брентфорд";
Александр Исак, 24 ёш, "Ньюкасл";
Виктор Дьокереш, 25 ёш, "Спортинг";
Лои Опенда, 24 ёш, "Лейпциг";
Бенжамин Шешко, 20 ёш, "Лейпциг";
Эванилсон, 24 ёш, "Порту";
Брайан Бробби, 22 ёш, "Аякс";
Сантьяго Хименес, 22 ёш, "Фейеноорд";
Виктор Бонифасе, 23 ёш, "Байер Леверкузен".
Қайд этилишича, Тонининг трансфери эҳтимолга энг яқини.