Эрик Гарсия мавсум охирида "Барселона"га қайтишни режалаштирмоқда. Ҳимоячи июнга қадар "Жирона"да ижара асосида ўйнайди.
“Менинг шартномам бор ва мен “Барса”га қайтаман, 100%. Ва кейин кўрамиз.
"Барса"да рақобат борлигини биламан, лекин "Жирона"да мен яхши ишлаётганимни ҳам биламан. Рақобат ҳаммани яхшилайди", деди Гарсия.
23 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.