Ламин Ямаль ёзда иккита терма жамоа турнирида иштирок этиши мумкин.
Relevo хабарига кўра, Испания Қироллик футбол федерацияси (РФEФ) "Барселона" вингерини Евро-2024 ва Олимпиадага чақириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Санти Дения ўз таркибини танлашда тўлиқ эркинликка эга бўлади.
2021 йилда беш нафар футболчи – Унаи Симон, Эрик Гарсия, Пау Торрес, Педри ва Микель Ойарзабал ҳам Европа чемпионати, ҳам Олимпиада ўйинларида иштирок этишди. Бу сафар вазият яна такрорланиши мумкин.
"Барса" ортиқча дақиқалар ва ортиқча иш юки Ямалнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқади. Клуб аллақачон федерация билан музокараларга киришган.
Қайд этилишича, "блауграна" 2020/21 йилги мавсумда 73 та ўйин ўтказган Педри билан вазият такрорланишини истамайди. Шундан сўнг, у тез-тез жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади.