"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Жарел Куанса жамоадоши Виржил ван Дейкнинг буюклиги ҳақида гапирди. 21 ёшли футболчи мерсисайдликларнинг асосий таркибида кўпроқ майдонга тушмоқда.
"Менимча, Ван Дейк сўнгги 5-10 йил ичида қилган ишларида, айниқса Премьер-лигада тенгсиз. У тенгсиз мавсумларни ўтказди ва "Ливерпуль" учун жуда муҳим. Унинг ёнида ўйнаш ажойиб, сиз кўп нарсаларни ўрганишингиз мумкин.
Баъзида у иложи борича конструктив бўлиб, менга нимани яхшилашим кераклигини айтади, баъзан эса бақириши керак. Унинг айтганини бажарсангиз, хато қилолмайсиз. У доим мен билан алоқада бўлиб туради ва бу жуда кўп ёрдам беради", - деб Куанса сўзларини келтиради Fotmob.