"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал учрашуви олдидан жамоанинг "Манчестер Сити"дан устунлигини тушунтириб берди.
“Бу замонавий футбол. Менга тақвимимиз кўпроқ ёқади, тайёрланишимиз учун кўпроқ кунларимиз бор. Бу жиҳатда биз «Манчестер Сити»га нисбатан тақвим бўйича бироз устунликка эгамиз", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Sport.es.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги илк учрашув 9 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 17 апрель куни Манчестерда ўтказилиши режалаштирилган.