Пол Мерсон ўтган йил давомида "Арсенал" қандай ўзгарганини айтди.
"Ўтган мавсум охирида ҳаммаси нотўғри кетди. Улар асабийлашди ва чемпионлик улардан "Манчестер Сити" қўлига ўтиб кетди. Уларда яна бир марта чемпионликни қўлга киритиш учун шунчалик яхши имконият бўладими, деб ҳайрон бўлдим.
Аммо ривожланиш давом этмоқда. Уни ҳамма кўриши мумкин.
Улар лигада иккинчи ва яна чемпионлик учун даъвогарлар орасида. Улар требл соҳиби "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда тўрт очко тўплашди. Улар чемпионат пешқадами "Ливерпул"га қарши ўйинларда тўрт очко тўплашди. Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб боришди.
"Арсенал" олдинга интилмоқда ва яхшиланмоқда ва бунинг учун улар ҳурматга лойиқ. Жамоа Деклан Райс учун 100 миллион фунт тўлади ва Деклан жамоани кейинги босқичга олиб чиқди", - дейди Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси.