Икки вазн тоифасида UFC'нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2024-йил бошидан буён промоушеннинг энг кўп допинг-тестдан ўтган жангчисига айланди.
Ирландиялик беш марта допинг текширувидан ўтган. Bloody Elbow нашрига кўра, Макгрегор йил бошидан буён учта допинг-тестдан ўтган, бу промоушенда ҳаммадан кўп. Аввалроқ UFC 2024-йил 1-январдан Америка Қўшма Штатларидаги Антидопинг агентлиги билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилган ва Drug Free Sport International (DFSI) допинг назоратини ташкил қилади.
Қайд этилишича, бу қарор МакГрегорнинг октагонга қайтиши бўйича турли позициялар туфайли қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Макгрегор 16 декабрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) UFC 296 турнирида америкалик Майкл Чандлерга қарши жанг ўтказишини эълон қилган эди. Жангчи Дастин Порьега қарши сўнгги жангида жароҳат олганидан сўнг узоқ муддат кўриниш бермади. 2023-йилда Макгрегор бирорта ҳам допинг-тестдан ўта олмаган.