Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Локомотив» ёшлари навбатдаги ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Кеча футбол бўйича Ўзбекистон 22 миллий чемпионатининг Ёшлар лигаси, 3-тур учрашувларига старт берилди.

Аҳмаджон Мусаев бошчилик қилаётган «Локомотив» ёшлари «Шўртан» клуби ёшларини қабул қилдилар. Учрашув «темирйўлчилар»нинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Бу эса тез ўз самарасини бериб 3-дақиқадаёқ Бобур Тиллабоев ғузорликлар дарвозасини ишғол қилди. Дилшод Раҳматуллаев тўпни жарима майдонига узатиб берди, Тиллабоев эса ҳимоячилардан эпчилроқ ҳаракат қилиб, гол киритишга муваффақ бўлди. Ушбу ҳисоб биринчи бўлим сўнгига қадар сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда «Шўртан» клуби ёшлари бироз жонланишди ва «Локомотив» дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни ташкил этдилар. Муртазоев, Каримов берган зарбаларни гоҳ дарвозабон, гоҳ мезбон ҳимоячилари қайтариб туришди. Аммо ғузорлик ёшларнинг ҳаракатлари бесамар кетаверди. Футболдаги “сен урмасанг – сенга уришади” ибораси яна амалда исботланиб, улар яна ўз дарвозаларидан икки бора тўп олиб чиқдилар. Захирадан майдонга тушган Умид Эрназаров ва Дониёр Усмонов биттадан гол киритиб, якуний ҳисобни 3:0га етказдилар.

Шу тариқа Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 3 учрашувда дарвозаларидан гол ўтказиб юбормаган ҳолда, 100 фоизлик натижани қайд этдилар.

Ёшлар лигаси-2013
«Локомотив» (Тошкент) - «Шўртан» (Ғузор) - 3:0 (1:0)
13 март. Тошкент. «Оқтепа» стадиони.
Голлар: Б.Тиллабоев (3), У.Эрназаров (61), Д.Усмонов (90+2)
Огоҳлантиришлар: Б.Йўлдошев (21), И.Алибоев (иккаласи - «Локомотив», 88).
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Тошкент), Ф.Ёрмухаммедов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).
«Локомотив»: Т.Ғаниев, М.Олимов, Қ.Рўзиев, И.Алибоев, Н.Ефременко, Б.Тиллабоев, Б.Йўлдошев, С.Мустафоев, Р.Аъзамов, Д.Раҳматуллаев, П.Смоляченко
«Шўртан»: А.Бердиев, Т.Очилов, Ж.Отақулов, Ф.Тўйчиев, Ю.Бўриев, Ш.Хурсанов, Х.Муртазоев, А.Мансуров, И.Хазигалиев, Б.Хўжаёров

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 09:04, 14.03.2013.
Ўқилди: 3683 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.