"Милан", "Рома" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Кафу Россияда ишлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Умид қиламанки, ҳаммаси олдинда. Мен Россияда ишлашдан хурсанд бўлардим. Менга бу мамлакат ёқади!", - дейди Кафу.
Бразилиялик футболчи ҳозирда 53 ёшда. Собиқ футболчи миллий терма жамоа сафида 143 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширган.