Мадриднинг "Реал" аёллар клуби футболчиси Атенея фаолияти давомида ҳеч қачон "Барселона"да ўйнамаслигини очиқ айтди.
"Мен дунёнинг энг яхши клубида ўйнайман. Мен учун "Реал Мадрид"да бўлиш бир умрлик орзуимнинг амалга ошишидир. Мен ҳеч қачон "Барселона"да ўйнамайман, ҳатто у дунёдаги ягона клуб бўлиб қолса ҳам. Ўйлайманки, бизда шундай рақобат борлиги жуда яхши. Асосийси, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз керак", - дея Атенеининг сўзларини келтиради EFE.