"Барселона"нинг 16 ёшли футболчиси Ламин Ямал келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Баъзи маълумотларга кўра, бошқа клублар аллақачон ёш вингер учун тахминан 200 миллион евро таклиф қилишган, аммо "Барселона" ўсиб бораётган юлдуз билан хайрлашишдан бош тортган. Футболчининг ўзи ҳам "кўк-анорранглилар"да узоқ вақт ўйнашни хоҳлашини тан олди.
“Эътиборимни ўйинларга қаратганман. Мен келажакда нима қилишни хоҳлаётганим ҳақида аниқ тасаввурга эгаман. Фаолиятимнинг кўп қисмини "Барселона"да ўтказмоқчиман. Мен клуб афсонасига айланишни хоҳлайман", - деди жорий мавсумда 40 та ўйинда 6 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган Ямал.