Кириш Регистрация

Рюдигер: "Мен ўйнаган бошқа клубларни "Реал" билан таққослаб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Лос-Бланкос"нинг жаҳон футболидаги мавқеи ҳақида фикр билдирди.

"Мен ўйнаган ва буюк клублар мақомига эга бўлган бошқа клубларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, уларни "Реал" билан таққослаб бўлмайди. Унинг ҳисобида 14 та Чемпионлар Лигаси кубоги бор. Бу клубда ҳар доим Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳақида, ҳатто баланд овозда айтилмаса ҳам.

Албатта сиз босимни ҳис қиласиз, мен буни ўтган йили ҳам бошдан кечирганман. Бу ерда сиз охиригача боришга тайёр бўлишингиз керак. Ҳар доим ғалаба қозониш ҳақида ўйлаш керак. Дуранг ёки мағлубият шунчаки вариант эмас", - деди Рюдигер Marca билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида "Реал"га ўтишдан олдин Рюдигер "Челси", "Рома" ва "Штутгарт"да ўйнаган.

Бугун, 9 апрель куни Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Лос Бланкос" "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Киритилди: 22:36, 09.04.2024.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.