“Рома” бош мураббийи Даниэле Де Росси Европа лигаси 1/4 финали биринчи ўйинида “Милан” устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
“Биз хато қилишимиз мумкин, лекин биз қилаётган ишимизга ишонамиз. Йигитлар ажойиб эди. Улар бугун қўлларидан келганини қилишди. Биз тўп билан жуда ишончли ва хотиржам ўйнадик. Мен жуда хурсандман", - дея Де Россининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.