Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

"Ливерпуль" 3 йилдан сўнг ўз майдонида +3 тўп фарқи билан ютқазди

Баҳо:
+-1 | -

11 апрель, пайшанба куни Англиянинг “Ливерпуль” ҳамда Италиянинг “Аталанта” клублари ўртасида Европа лигаси 1/4 финалининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин Ливерпуль (Англия) шаҳридаги “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди ва 3:0 ҳисобида меҳмонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Охирги марта “Ливерпуль” 2021 йилнинг февралида ўз майдонида учта гол фарқи билан мағлуб бўлганди. Бу Англия чемпионатининг 2020/2021 йилги мавсумининг 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда юз берди - 1:4. Мерсисайдликлар 1930 йилги Англия чемпионатида "Сандерленд"дан 0:6 ҳисобида ўз уйларида тарихдаги энг йирик мағлубиятни қабул қилишган.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль”нинг 2020/2021 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган “Аталанта” билан олдинги уй ўйинида ҳам мерсисайдликлар бергамоликлар дарвозасига гол ура олмаган ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Киритилди: 07:45, 12.04.2024.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик