Ўзбекистон Кубоги доирасидаги илк турдан ўрин олган «Андижон» – «Динамо» (2:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
— Ўйинни ҳамма кўрди. Биз «Андижон»ни ўз майдонида қандай ўйин кўрсатишини билардик. Улар уйида мухлисларининг ажойиб қўллаб-қувватлаши натижасида яхши натижаларга эришаётганлигини ҳам ҳаммамиз билиб тургандик. Уларинг кучли томонларидан бири стандарт вазиятлар эканини ўрганиб чиққандик. Биринчи таймни ўзида барча масалани ҳал қилишимиз мумкин эди. Афсуски, ўйлаган режамиз амалга ошмади. Бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда вазият қандай бўлганини ўзинглар кўрдинглар. Гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Аммо ҳимоядаги хато туфайли яна тўп ўтказиб юбордик. Иккита хато қилдик ва иккита тўпни ўтказдик. 4 та гол урилган ўйинда мухлислар хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. «Андижон» ҳозир чемпионатда етакчи. Улар билан дуранг ўйнадик, ёмон ўйнамадик.
— Вадим Карленович, тўғриси, «Динамо»дан бундай яхши ўйинни кутмагандик. Натижадан қониқдингизми?
— Нима дейишим мумкин? Чемпионат етакчиси билан сафарда 2:2 ўйнаш менимча қониқарли натижа бўлди. Албатта, ўйинни ютишимиз мумкин эди. Бироқ юқорида айтганимдек, ўхшамай қолди. «Андижон» барча кучли тарафларини ишга солди. Улар стандартлардан яхши фойдалана олишини бу учрашувда ҳам кўрсатиб қўйишди.
— Нима учун захирадан майдонга туширилган Хислат Ҳалиловни яна захирага олдингиз?
— Вазиятдан келиб чиқиб, унинг ўрнига тажрибалироқ, бўйдор ўйинчини майдонга туширишга қарор қилдик. Ўша пайтларда «Андижон» ҳужумларини анча кучайтириб юборганди. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, бошқасини туширдик.
— Акбар Исматуллаев билан ўрталарингда аслида нима бўлди?
— Яна шу мавзу ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозир у бу ерда эмас, тўғрими? Агар у ҳам бўлса, юзма-юз, кўзимиз кўзимизга тушган ҳолда барчасини гаплашиб оламиз. Мен аввал ҳам шу гапни айтганман. Биз у билан биринчи марта Туркияда гаплашиб олганмиз. У менга сиз нима десангиз шу бўлади, деганди. Тўғриси, яна шу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтишни истамайман.
— «Динамо»нинг чемпионатдаги натижалари қачон яхшиланади? Клубда бироз молиявий муаммолар бор, деб эшитдик…
— Мени кўпроқ машғулот ўтказишимиз хавотирга соляпти. Молиявий масалага келсак, раҳбарият буни ҳал қилади. Бундай муаммо кўп клубларда бор. Айтяпманку, бизни машғулот ўтказишимизга боғлиқ бироз муаммоли ҳолатимиз мавжуд. Кўряпсиз, ўйинни кучайтириш учун майдонга тушганлар кучайтира олмай қоляптилар. Мана шундай ҳолатлар мени кўпроқ ўйлантиради.
— Жамоангиз учун аламли дуранг бўлди. «Динамо»нинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?
— Кўрдинглар, биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилгандик. Ўйлаган режаларимиз биринчи бўлимда тўлиқ амалга ошди. 1:0 га ютаётган пайтимизда тўғри тактика танлашимиз керак эди. Афсуски, хатоликка йўл қўйдик. Тўпни рақибга бериб қўйдик. «Андижон» айниқса, учрашув охирларида бор кучини ишга солди. Қилган ўзгаришларимиз тўлиқ ўзини оқламади. Чемпионат етакчисининг майдонидаги дуранг менимча ёмон эмас.
«Андижон» матбуот хизмати.