Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Жейми Каррагер Эрлинг Холанддан яхшироқ бўлган учта АПЛ юлдузи борлигини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

23 ёшли Холанд жорий мавсумдаги ўйинлари сабабли кўп бор танқидларга дучор бўлди. Бунга унинг муҳим ўйинлардаги "йўқолиб қолиши" сабаб бўлмоқда. Гарчанд, ҳозирга қадар 30 та гол уришга улгурган бўлишига қарамай, Холанд майдонда жамоадошларидан ажралиб қолмоқда. Оқибатда, бу мавсумда "шаҳарликлар" мамлакат чемпионлигини "Арсенал" ёки "Ливерпул"га бериб қўйишга яқин турибди. Холанд мавсум давомида юқоридаги жамоаларга қарши ҳеч нарса қила олмади. Қолаверса, уни "Реал"га қарши баҳсда ҳам йўқотиб қўйдик (3-3).

Норвегия терма жамоаси аъзосининг спорт формасидаги пасайиш ўтган мавсумдан кейин яққол сезилмоқда. Масалан, у требл соҳиби бўлган мавсумида жами 52 та голга муаллифлик қилганди. Мавсум якунланишига бир ой қолди. Холанд эса бу давр мобайнида 52 талик довонга етиши учун нақ яна 22 та гол уриши керак. Бу эса реалликдан сал узоқроқ фараздир.

Холанд ҳақида "Sky Sports" канали мутахассиси Жейми Каррагер фикр билдириб ўтди. Унга кўра, бундан кейин Холанд фақатгина ҳужумда эмас, балки майдоннинг барча қисмида жамоага ёрдам беришни бошлаши керак. Шундай қилмаса, Каррагерга кўра, Холанд ҳеч қачон "Олтин тўп"га эга чиқа олмайди. Шунингдек, ҳозирги Холанд Луис Суарес, Харри Кейн ва Тьерри Анри каби АПЛ афсоналари даражасига ета олмайди. Каррагер бу ҳақида The Telegraph нашрига берган интервьюсида, жумладан шундай дейди:

"Эрлинг ажойиб тўпурар бўлиши мумкин. Аммо у ҳали ҳам жаҳон даражасидаги юлдуз эмас. Бу даражага чиқиш учун сизга фақатгина гол уриш ёрдам бера олмайди. Масалан, Суарес, Кейн ва Анрилар ҳам жамоаси учун кўп гол урган. Аммо улар майдоннинг барча қисмида фойдали ҳаракатлар қила оларди. Холандда бу хусусиятлар йўқ ёки тўлиқ шаклланиб улгурмаган. Буни биз "Реал", "Арсенал" ва "Ливерпул"га қарши баҳсларда гувоҳи бўлдик. Виржил ван Дайк, Вильям Салиба ва Антонио Рюдигерлар майдонда Холандга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Қарабсизки, ҳамма мақтаган "гол машинаси" бирдан "бузилиб қолди".

Шундай экан, Холандга маслаҳатим бор. Агар у фақатгина голли рекордларни янгиламоқчи бўлса, бу учун унда ҳозир ҳам ҳамма нарса бор. Аммо, бордию, агар Холанд келажакда "Олтин тўп"га даъво қилмоқчи, "Реал" либосини киймоқчи ва Килиан Мбаппега ҳақиқий рақобат таклиф этмоқчи бўлса, у ҳолда, унга кўпроқ меҳнат ва ўз устида ишлаш жуда ҳам зарур".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:38, 14.04.2024.
Ўқилди: 3330 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.