17 апрель куни "Манчестер Сити" ЕЧЛ 1/4 финал жавоб ўйинида "Реал"ни қабул қилади.
"Манчестер Сити" вингери Бернарду Силва икки рақиби – Лука Модрич ва Тони Крооснинг юқори профессионаллигини қайд этди.
"Модричи ва Кроос – намуна. Улар изчил ўйнашади, 15 йилдан бери шуғулланадилар... Ва барча эришганларидан кейин ишлашда давом этадилар. Улар майдонда ўзларини қандай тутишларини кузатишда болаларга ўрнак бўлишади", - деди Силва ўйинолди матбуот анжуманида.
Жамоалар ўртасидаги илк ўйин Мадридда бўлиб ўтган ва 3:3 ҳисобида якунланган.