Лондоннинг "Челси" клубининг собиқ футболчиси Глен Жонсон "аристократлар" орасида "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варанни кўришни истайди.
Франциялик футболчи ёзда эркин агентга айланади.
"Варан каби футболчилар эркин агент бозорида камдан-кам учрайди. Ҳа, бу бир неча йил аввалги Рафаэль эмас, лекин у ҳали ҳам яхши савияда ўйнаяпти.
Унинг жароҳати билан боғлиқ муаммолари бор, лекин сиз уни текинга қўлга киритишингиз мумкин. Агар у ўйинларнинг 50 фоизида ўйнаса ҳам, бу аллақачон яхши келишув бўлади", - дея Гленнинг сўзларини келтиради The Sun.