Кириш Регистрация

Русланбек Жиянов: “Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда Қатарда Осиё кубоги U-23 мусобақаси ўтказилмоқда. Мазкур турнирнинг гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган баҳсда Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон-U-23 олимпия терма жамоамиз малайзиялик тенгдошларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйиндан сўнг, “Навбаҳор” ва олимпия терма жамоаларимиз ҳужумчиси Русланбек Жиянов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Муҳим ғалаба эришдик ва биринчи қадамни ташладик. Ушбу мусобақага бир неча йил давомида тайёргарлик кўрилди, энди эса энг муҳим вазифани бажаришимиз керак. Малайзия яхши жамоа эканлигини исботлади ва мен кутгандан анча яхшироқ ўйнади. Ҳозирги вақтда барча мамлакатлар футбол ўйнашни ўрганиб олишган ва ҳар бир терма жамоа бош оғриқ бўлиши мумкин.Мусобақада чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Чемпион бўлиш учун барча имкониятларимиз бор. Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган. Меҳнат қилишда давом этишимиз керак, - деди Русланбек Жиянов.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:00, 19.04.2024.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.