"Тоттенхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Дестини Удоги бўлажак Европа чемпионатида иштирок эта олмайди. Шанба куни футболчи жароҳати туфайли бу мавсум бошқа ўйнамаслигини маълум қилинди.
Бундан ташқари, инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 21 ёшли футболчи Италия терма жамоаси таркибида ҳам бориши мумкин бўлган Евро-2024 мусобақасини ҳам ўтказиб юборади.
Удоги ўтган йилнинг октабрь ойида Италия терма жамоасида дебют қилган ва "адзурри"лар сафида учта ўйин ўтказган.