Тео Уолкоттнинг фикрича, "Арсенал" Премьер-лига чемпиони бўлиши мумкин.
- Сизнингча, "Арсенал" қолган бешта ўйинда ғалаба қозониб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга кирита оладими?
"Ҳа. Футболчиларга бу ўйинлар учун алоҳида кайфият керак, деб ўйламайман, улар шунчаки бунинг учун яратилган. Айнан ўйинчилар нарсаларни ўзгартиришни ва тарих ёзишни хоҳлашади.
"Сити"ни кучли "Брайтон" ва "Тоттенхэм"га қарши ўйинлар кутиб турибди. "Ливерпуль" сафарда "Фулхэм" ва "Эвертон"га қарши ўйинлар ўтказади, бу осон учрашувлар эмас.
"Арсенал"га келсак, мен улардан қолган барча ўйинларида очко олишларини кутаман", деди "канонирлар"нинг собиқ футболчиси.