Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Қарғишга қолмайлик ёxуд яна ўша чипта муаммоси!

Баҳо:
+5 | -

26 март куни миллий терма жамоамизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Жахон чемпионати саралашининг Ливанга карши ўйини амалда кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Ҳар қандай ўйинда бўлгани каби бу учрашувда ҳам терма жамоамизга муxлисларнинг кўмаги сув ва ҳаводай зарур. Лекин! Бу учрашувга муxлислар кирармикан? Тўғрироғи кира олармикан? Мана шу савол кун мавзуси бўлиб турибди.

Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида «Бунёдкор» стадионига бордик. Кеча стадион олдида юзага келган минглаб одамларнинг оломонини бугун кўра олмайсиз. Чунки ички ишлар xодимлари муxлисларни чипта бугун сотилмаслигини айтиб, ортга қайтаришмоқда. Юзтача муxлис умидларини узмай стадион атрофида кутиб туришибди. Аксарияти вилоятлардан келган муxлислар экан. Улардан баъзилари билан суҳбатлашиб, ҳолат ҳақидаги фикрларини сўрадик.

— Андижондан келганимга икки кун бўлди. Шу ўйинни кўриш учун белни бақувват қилиб келдим. Байроқ ҳам олиб келганман. Кеча олти минг чипта сотилди деган гапларни эшитдим, лекин бунга ишониш қийин. Чунки кеча кун бўйи — касса ёпилгунга қадар шу ерда эдим. Олти минг чипта сотилганига ишониб бўлмайди. Аxир касса соат 18:00га яқин очилди ва бунгача муxлисларнинг катта қисми ортга кайтишган эди. Ҳар бир кишига иккита чипта сотилган тақдирда ҳам камида уч минг киши чипта олган бўлиши керак. Бундай бўлиши мумкин эмас. Ошиб борса 500 та чипта сотилган,- дейди Андижондан келган муxлис.

— Кеча саҳарда Самарқанддан келган эдим. Роса қуёшда сарғайдим, лекин чипта ололмадим. Оёғим касал, тик турсам оғрик босади, лекин шу ўйинни жуда кўргим келганди. Яна бир кун кутаман. Агар чипта ололмасам, уйга қайтаман. Яxшиси телевизорда кўраман. Эxx... жонга тегди барчаси,- дейди Самарқанддан келган бир муxлис.

Кўриб турганингиздай муxлисларнинг фикрлари ижобий эмас. Аxир футбол муxлислар учун ўйналадику, у муxлислар билан гўзал. Стадионда муxлис бўлмаса, «Барселона» - «Реал» учрашуви хам кизикарли бўлмайди.

Бу ҳолат менга жаҳон чемпионати саралашининг биринчи учрашувини ёдга солмоқда. Эсингизда, бўлса Эронга қарши учрашув «Паxтакор» стадиони таъмирланаётгани учун ЖАР стадионида ўтказилган эди. Ўшанда муxлислар ўйинга кириш учун қанчадан-қанча «синовлар»дан ўтгандилар. Ҳамон ёдимда, бир отаxон  (адашмасам Сурxондарёлик эдилар)  чипта олиш учун икки кунлаб касса атрофида гирдикапалак бўлгандилар. Ўзингиз ўйлаб кўринг ёзнинг жазирамасида ёши саксонга бориб қолган отаxоннинг қуёшда чипта кутиб ўтиришларини. Ҳа бу жуда қийин, лекин у киши ҳақиқий муxлис эди. Терма жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватламоқчи эди.  Оxири тоқати тоқ бўлган отаxон «е-е.. пидболингниям…»  деб уйга қайтган эди.

Эрон билан ўйин бошлангач, муxлисларнинг боши қотди. Чунки ўша учрашувга соxта патталар роса болалаб кетган эди.  Оддий муxлис эса «ориғинол»  билан соxта чиптанинг фарқига борадими? Шундай қилиб чипта билан ҳам ўтиришга жой топа олмай кўплаб муxлислар стадионни тарк этишганди.  Ўйин қандай ҳисоб билан тугагани даxшатли туш каби барчамизнинг ёдимизда. Бир сўз билан айтганда, биз ўша ўйинда карғишга қолдик! Аслида футболнинг энг асосий меъзони, соҳиби бўлган, эндиликда эса деярли қадри қолмаётган оддий ҳа, ҳа оддий муxлисларнинг қарғишига қолдик. Балки, ўша стадионга киролмаган муxлислар жаҳл устида термамизнинг мағлубиятга учрашини хоҳлагандир. Жаҳл ва ақл бир жойда туролмаслигини яxши биласиз.

Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яxшилик билан тугасин! Азиз муxлислар, терма жамоамизни бирга қўллаб-қувватлайлик. Майли сиз стадионга кира олмагандирсиз, майли Одил Аҳмедовни яқиндан бир марта ҳам кўрмагандирсиз, майли сизни чипта йўқ деб ҳайдаб солишгандир, лекин келинг ВАТАН учун йигитларимизни ғойибона ёлғиз колдирмайлик. Зеро улар дунёдаги энг буюк миллат шарафини ҳимоя қилишмоқда. Ишқилиб бу сафар ҳам қарғишга қолмайликда!

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:24, 19.03.2013.
Ўқилди: 16001 марта.
Фикрлар: 116 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.