"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Реал"га қарши Ла Лига учрашувида (2:3) жароҳат олди. Нидерландиялик футболчи Федерико Вальверде билан оёқлари тўқнашиб кетди.
Marca хабарига кўра, 26 ёшли футболчи жароҳатини даволаш учун камида 1 ой вақт сарфлайди. Бу эса у учун мавсум якунланди дегани.
Эслатиб ўтамиз, де Йонг яқиндагина жароҳатини даволаб "ПСЖ" билан илк ўйинда майдонга қайтган эди.