Премьер-лига "Ноттингем Форест"нинг ҳакамлик ҳақидаги постига жавобини эълон қилди.
Премьер-лига клуби Энтони Тейлор бошчилигидаги жамоанинг АПЛнинг 34-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйинда (0:2) ишидан норозилигини билдирди: "Ўйиндан олдин биз PGMOLни ВАР ҳаками "Лутон"га мухлислик қилгани ҳақида огоҳлантирган эдик, лекин у алмаштирилмади"
Премьер-лига "Эвертон"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда "Ноттингем Форест" томонидан билдирилган изоҳларни ўқиб, жуда хафа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, FA клубнинг айбловларини ўрганишини тасдиқлаган.
"Ҳакамларнинг холислиги ҳеч қачон шубҳаланмаслиги керак. Бу мулоҳазалар моҳияти шуни англатадики, Премьер-лига бу масалани лига қоидаларига мувофиқ текширади", — дейилади Премьер-лигада.