Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

"Эл-класико" тарихидаги энг йомон ҳақоратлар

Баҳо:
+ | -

"Эл-класико" дунёнинг энг кучли иккита жамоасининг ашаддий  қарама-қаршилиги ҳисобланади. Бундан нафақат майдонда ўйин боради, балки футболчилар ўзаро беллашувга ҳам киришади. Йиллар давомида айрим "Реал" ва "Барселона" футболчилари рақибига баҳс давомида ҳақорат билан мурожаат қилган. Улардан сўнггиси Хорди Албанинг Рафаэль Варанга айтган сўзлари эди. У французга қарата шундай дейди: "Каламушга ўхшайсан. Сенда ҳаттоки ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ".
Қуйида шунга ўхшаган ҳақоратлар ҳақида билганларимизни бўлишамиз.

Лионель Месси ва Серхио Рамос

Мессини футболдаги даҳо сифатида биламиз. Ҳақиқатдан ҳам шундай. У ўзининг оғир ва босиқлиги билан атрофдагилардан ажралиб туради. Аммо айрим вазиятлар бўлганки, Мессининг ҳам сабри чидамаган. 2017 йилда Месси Рамос билан тўқнаш келади. Ўшанда Рамос тўпни Мессининг қўлига бермай, унинг боши узра отади. Бу қилиқдан кейин Месси Рамосни "La concha de tu madre" дея онасидан сўккан. Испан тилини биладиганлар бу сўзни яхши тушунади.

Жозе Моуриньо ва Пеп Гвардиола

Моуриньо Гвардиолани чиройли равишда, қоғозга ўраб ҳақорат қилган. 2010/11 йилги мавсумда португалиялик мутахассис, каталонияликларга мағлубиятдан кейин Гвардиола ҳақида шундай дейди: "Гвардиола фантасик мураббий. Аммо мен 2 бор ЕЧЛда ғолиб чиққанман. У эса бир мартагина холос. Мана шу нарсагина мени хафа қилади. Агарда бу йил Гвардиола ЕЧЛда ғалаба қозонса, бу нарса уларнинг зўр эканини эмас, балки "Бернабеу"да ишкал борлигини англатади. Умид қиламанки, бир кун келиб Гвардиола ҳеч қандай ишкалларсиз, ўз кучи билан ЕЧЛни олади".

Самюэль Это'о ва бутун бошли "Реал"


Это'о ҳеч қачон "Реал"да ўзини кўрсата олмаган. У ўсмирлигида Мадрид клуби академиясига олиб келинади. Аммо жамоага мослашиб кета олмайди. Это'о "Реал" билан фақатгина 7 та ўйинда майдонга тушган холос. Ҳужумчи Мадридда қийин даврларни ўтказади. У 2005 йилда "Барселона" либосида илк бор Испания чемпиони бўлганида, хурсандчилигидан "Мадрид, ярамас "Реал" кўриб қўй мени, чемпионларга шарафлар айт", дея қичқирган экан. Бу воқеадан кўп ўтмай, Это'о узр сўраб чиқиб, ҳеч кимни камситиш нияти йўқ эканини, ҳурматсизлик қилгани учун кечиришларини илтимос қилади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 09:41, 23.04.2024.
Ўқилди: 6201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.