Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник "Бавария" билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Олдинроқ германиялик мутахассис шу ҳафтада мюнхенликлар жамоасини бошқариши мумкинлиги хабар қилинганди.
"Бавария" мен билан боғланди ва мен Австрия федерациясини хабардор қилдим.
Ҳозир бор эътиборимни Австрия терма жамоаси ва Еврога қаратганман. Агар "Бавария" менга: "Биз сизни жамоада кўришни хоҳлаймиз" деса, мен буни кўриб чиқишимга тўғри келади", - дея Рангникнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.