"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан кейин (0:2) ҳужумчилар Муҳаммад Салоҳ ва Дарвин Нуньеснинг танқидларига жавоб берди.
"Ҳужумчилар буни бошдан кечиришлари керак - бу уларнинг ҳаёти. Дарвозабоннинг ҳаёти 500 та сейв қилиш ва кейин бир марта муваффақиятсизликка учраганидан кейин ҳамма бу ҳақда гапиради. Ҳужумчининг ҳаёти гол уришдан иборат, кейин бир мунча вақт гол бўлмаса, ҳамма сендан нега гол урмаяпсан, деб сўрайди.
Агар кимдир ҳужумчининг энг яхши ҳолатига қайтиши ҳақида китоб ёза олса, у бойлик орттириши мумкин. Ҳужумчиларимизга жараённи тезлаштиришга ёрдам беришга ҳаракат қиламан", деди Клопп журналистларга.