Каталониянинг "Барселона" клуби ёзда чап қанот вингери позициясини мустаҳкамламоқчи. Sport нашри хабарига кўра, "блауграна" беш хил номзодни кўриб чиқмоқда.
Манба берган хабарга кўра, "Барселона" Габриэль Мартинелли, Хвича Кварацхелия, Нико Уильямс, Лерой Сане ва Каору Митомадан бирини танламоқчи. Рўйхатга киритилган ўйинчиларнинг ҳар бири катта товон пулига эга. "Барселона" фақатгина "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайдиган Лерой Санени арзонроқ нархда олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Барселона" "ПСЖ"га ўтган Усмон Дембеле ўрнига футболчи сотиб олмаганди.