Англия Премьер-лигасининг 35-тури доирасида "Борнмут" "Брайтон" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
"Борнмут" клуби бош мураббийи Андони Ираола ўйин натижаларидан жуда мамнун.
"Биз тўлиқ ўйинни назорат қилдик, мен жуда хурсандман, чунки "Брайтон"га қарши ўйнаш осон эмас.
Ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкор ва хавфли эдик, бўш зоналардан унумли фойдаландик, ҳаммаси менга ёқди", — дея Ираоланинг сўзларини келтиради BBC Sport.