Айни дамда Англиянинг "Брайтон" клубида ижарада ўйнаётган "Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати келажакдаги режалари ҳақида бир қарорга келди.
Sport.es журналистларига маълум бўлишича, ҳужумчи "кўк-анорранглилар" лагерига қайтмоқчи. Ансу ўзини "Барселона" таркибидаги ўрин учун кураша олишига ишонмоқда.
Жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес ўз навбатида футболчига имконият беришга тайёр.