"Торино" бош мураббийи Иван Юрич жорий мавсум якунланганидан сўнг ўз лавозимини тарк этади.
Мутахассиснинг шартномаси июнь ойида тугайди ва у узайтирилмайди, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
"Буқалар" раҳбарияти жорий мавсум якунланганидан сўнг мураббийларни ўзгартиришга қарор қилди.
Иван Юрич 2021 йилнинг ёзидан буён туринликлар жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.