Бутун фаолиятини бир жамоада ўтказадиган футболчини кам ҳолларда учратамиз. Аммо ҳимоячи Тони Янчке Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига содиқ бўлиб чиқди.
У 2008 йилда ҳозирги клуби сафида дебют қилган ва шу вақтдан бери ўз она клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Энди 34 ёшли Янчке футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Айтиш жоизки, 2023/2024 йилги мавсумда тажрибали футболчи кам ўйнади, бунга соғлигидаги муаммолар сабаб бўлди.