"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн ҳозирги жамоасида қанча вақт ўйнашни режалаштираётганини айтди.
30 ёшли англиялик футболчи ўтган ёзда Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидан 95 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
“Мен бу эрга кўп йиллар қолиш учун келганман. Бу ерга бор-йўғи бир мавсум келганим йўқ. Соврин ютишни хоҳлардим, лекин Бундеслигада ҳаммаси мен хоҳлагандек бўлмади. Бироқ, энг муҳим турнир Чемпионлар лигаси. Бу ерга айнан шундай муҳим учрашувларда қатнашиш учун келганман. Ҳозир бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтадиган "Сантьяго Бернабеу"даги ўйиндан муҳимроқ нарса йўқ", - дея Кейн сўзларидан иқтибос келтиради TNT Sports.