Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Марадонанинг ўлими бўйича янги эксперт хулосаси пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Диего Марадонанинг ўлими сабаблари бўйича янги эксперт хулосаси тайёрланди.

Марадонанинг шифокорлари ва тарбиячиларига қарши суд жараёни бошланишидан бир ой олдин янги эксперт хулосаси тақдим этилган эди, унга кўра аргентиналик тўсатдан юрак хуружидан вафот этганди.

Ўлим бир неча дақиқа ёки бир неча соат ичида содир бўлган деб тахмин қилинади. Бироқ аввалги эксперт хулосасида айтилишича, Марадонанинг изтироби тахминан ўн икки соат давом этган.

Прокуратура янги хулосани рад этди, чунки унинг муаллифи кардиология соҳасидаги мутахассис эмас ва ҳужжатни 72 соат ичида тайёрлаган.

“Бизнинг нуқтаи назаримиздан, бу ҳолат масалани ўзгартирмайди. Экспертнинг версияси фанлараро комиссиянинг 21 нафар мутахассисларининг уч ой давомида ишлаган ҳисоботига зиддир", — деди прокурор Патрисио Феррари.

Афсонавий аргентиналик футболчи 2020-йилнинг 25-ноябрида вафот этди. Ўша ойда Марадонанинг шифокори эҳтиётсизликда гумон қилиниб, тергов остида экани хабар қилинганди.

Изланишлар шуни кўрсатдики, Диего сурункали юрак етишмовчилигининг кучайиши натижасида келиб чиққан ўткир ўпка шиши натижасида вафот этган.

2021-йил март ойида Аргентинада “У ўлмади, ўлдирилди” шиори остида марш ташкил этилди, унинг иштирокчилари собиқ футболчининг ўлими ҳолатларини текширишни талаб қилишди.

Киритилди: 16:06, 01.05.2024.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик