Италиянинг “Наполи” клуби Хвича Кварацхелия билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Клубнинг грузиялик футболчи билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади, аммо футболчига "Барселона"дан қизиқиш кучайган. Бу ҳақда La Gazette Dello Sport хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 23 ёшли Кварацхелия неаполликлар сафида барча турнирларда 42 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.